❇️ Бугун Элликқалъа туманидаги 1-сектор ҳудуди, “Сахтиён” шахарча фуқаролар йиғини, 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби залида, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Е.Т.Кайпбергеновнинг туман аҳолиси билан очиқ мулоқот шаклида учрашуви ўтказилди.
✅ Учрашувда туман прокурори Ш.Матякубов, Элликқалъа туман хокими ўринбосари А. Жарасбаев, Сахтиён шахарча фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси ва тегишли корхона,ташкилот раҳбарлари, муаммоли ёшлар иштирок этишди.Учрашув очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди. Учрашувда аҳоли ўз мурожаатлари ва муоммолари билан иштирок қилди ва кўпчилик мурожаатлар шу ернинг ўзида ечилган бўлса, вақт талаб қиладиган мурожаатлар ечими юзасидан туман прокуратураси ва тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.