❇️Бугун Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида жойлашган маданият марказида “Ўзбекистон умумий уйимиз – Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” шиори остида маънавий –маърифий тадбир ўтказилди.

❇️Бугун Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида жойлашган маданият марказида “Ўзбекистон умумий уйимиз – Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” шиори остида маънавий –маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р. Сапарбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Т. Атамуратов, Қорақалпоқ Давлат университетининг ”Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси мудираси, сиёсий фанлар доктори, доцент А. Байриева, туман фаоллари, отинойилар ва ёшлар иштирок қилдилар.


Тадбирни туман ҳокими С. Авезов очиб берди. Ўз сўзида туманимизнинг кўп миллатли ҳалқ эканлигини турли миллат вакиллари аҳил-иноқ бўлиб яшаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

⚡️ “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида концерт дастури намойиш қилинди.

Тадбирда миллий ҳунармандчилик, китоблар кўргазмаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида отинойилар иштирокида очиқ мулоқат ўтказилди.

?Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Перейти к содержимому