Элликқалъа тумани марказий ўйингоҳида футбол бўйича ёшлар ўртасида Давлат ҳавфсизлик хизмати кубоги туман босқичига старт берилди.

Элликқалъа тумани марказий ўйингоҳида футбол бўйича ёшлар ўртасида Давлат ҳавфсизлик хизмати кубоги туман босқичига старт берилди.

Мусабоқада туман ҳокими С. Авезов, Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари, туман ёшлари иштирок қилмоқда.

Мусобақани туман ҳокими очиб берди. Ўз сўзида иштирокчиларга омад тилади ва туманимизда оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, спортдаги туман ютуқлари ҳақида таъкидладилар.

Командаларга қуръа ташланди ва ўйин бошланди. Мусобақада 37 та маҳаллалардан тузилган командалар қатнашади.

Ўйин натижалари ҳақида батафсил маълумотларни ёритиб борамиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати