Элликқалъа туманида чигит экиш ишлари давом қилмоқда..   ⚡️Туманда жорий йил пахта ҳосили учун 9600 гектар майдонга чигит экилади.

❇️Элликқалъа туманида чигит экиш ишлари давом қилмоқда..

⚡️Туманда жорий йил пахта ҳосили учун 9600 гектар майдонга чигит экилади.

⚡️Мавсумнинг бошланиши муносабати билан барча пахтачилик фермер хўжаликларида 2022 йил хосили учун чигит экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун “Қирққизобод” ва “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғинида, экиш ишларининг бошланиши бўйича семинар ташкил қилинди ва семинарда туман ҳокими С. С. Авезов, қишлоқ хўжалиги масъул ходимлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, ҳудуддаги пахтачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилдилар.

Тадбир давомида мутахасисслар томонидан уруғни ёғингарчилик кунларга қолмасдан муддатида қадаш ҳамда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш тўғрисида тавсиялар берилди

Чигит экиш аввалида қуръон тиловат қилиниб, жорий йилги мўл ҳосили учун дуолар қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Элликқалъа туманида 2022 йилда 9600 гектар майдонларда пахта хом ашёси етиштириш белгиланган бўлиб, пахта майдонларда “Бухоро-102” “Султон” эртапишар чигит нави экилиши режалаштирилган, шундан, 750 гектарига қўшқатор, 1900гектар қатор ораси 60 сантиметр ва 250 гектар қатор ораси 76 сантиметр ҳамда 6700 гектар қатор орасига 90 сантиметр масофада туксиз чигит экилади.

“Бўстон класстер” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома тузиш ишлари амалга оширилган.
Экиш мавсумида 36 та чигит экиш отрядлари иштирок қилади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.