Расмий муносабат
Куни кеча Kar24.uz. ижтимоий тармоғида “Элликқалъа туманидаги йўллар четида олов ёқиш кимга керак бўлди?” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Маълумот бўйича биз туман Экология бўлимидан расмий муносабат олдик.
Мазкур ҳолат “Думанқала” маҳалла фуқаролар йиғини худудида содир бўлган. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан табиий кўлда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида телефон орқали мурожаат қилишган, Туман инспекторлари зудлик билан Элликқалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб “Думанқалъа” МФЙ худудида жойлашган табиий кўлда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар беради.
Зудлик билан ёнғин тезда бартараф қилиниб, ушбу ҳолат ким томонидан содир бўлганлигига ойдинлик киритилди. Темир йул ходими томонидан тозалаш ишларини олиб бораётган чоғида шох-шаббаларни ёқиб юборганлиги ҳамда кучли шамол натижасида кўлга ўт тушгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларга асосан 1 350 000 сум жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплашга 6 885 000 сўмлик даъво ҳисобланди.
Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг Элликқалъа туман бўлими