Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз

2022 йил 2 апрелдан 2 майгача барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида «Маънавият ойлиги» ўтказилиши белгиланди. Маънавият ойлиги доирасида ички ишлар органларида маъанвий-маърифий тадбирлар, брифинг, китобхонлик, интелектуал ўйинлар, концертлар, китоб ярмаркалари, музей ва тарихий жойларга саёҳат қилиш белгиланган.

Ушбу ойлик доирасида бугун Республика Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси, ҳамда ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик- шарафли бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир ички ишлар бўлимида маърифат соати билан бошланди.

Маърифат соатида ички ишлар ходимларига Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун –моҳияти, Ёш авлод тарбиясида Ватанпарварлик туйғуси мавзуларида суҳбат ўтказилди. Туман ички ишлар бўлимида ташкил қилинган “Ватанпарварлик бурчаги” ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялашга, уларни садоқат билан ҳизмат қилишга ундади. Интер академия ўқувчилари “Ватанпарварлик бурчаги” билан танишдилар. Уларнинг қалбларида Ватанга муҳаббат , юртга садоқат туйғулари жўш урди.Тадбир якунида фаол иштирок қилганлар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А. Матниязова томонидан китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати