Бугун Элликқалъа туманида 1-сектор ҳудуди Қирққизобод овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокимлиги матбуот хизмати, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси журналистлари, Элликқалъа маҳаллий телевидениеси вакиллари  иштирокида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугун Элликқалъа туманида 1-сектор ҳудуди Қирққизобод овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокимлиги матбуот хизмати, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси журналистлари, Элликқалъа маҳаллий телевидениеси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман ҳокими С.С. Авезов иштирок қилди ва очиб берди ва ўз сўзида –Ҳақиқатан ҳам, шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда оммавий ахборот воситаларининг фаолият кўлами, инсон ва жамият ҳаётига таъсири мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда. Бугунги кунда ахборот нафақат маълумот етказиш, одамларни янгилик ва ўзгаришлар билан таништириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда, айни вақтда ахборот ва коммуникация тармоғи амалда ишлаб чиқаришнинг етакчи йўналишларидан бирига, моддий, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг ривожи ва ўсишига ҳал қилувчи асос ва туртки берадиган, тез ривожланаётган энг замонавий соҳага айланиб бораётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз – деб таъкидладилар.

Аҳоли билан очиқ мулоқат шаклида ўтказилган матбуот анжуманида ҳудуд аҳолиси, корхона ташкилот раҳбарлари, нуроний фаҳрийлар ва ёшлар иштирок қилиб ўзларини қизиқтирган мурожаатлари ва таклиф ва тавсиялари билан қатнашдилар.

Асосан халқимизнинг оммавий ахборот воситалари ва телерадиокомпаниялар томонидан эфирга узатилаётан кўрсатувлар сифати ва аҳамияти, яна оммавий ахборот воситалари орқали қандай телекўрсатувлар кўриши истаклари ҳақида саволларига телевидение вакилларидан тўлалигича жавоблар олишди.

Йиғилганларда катта қизиқиш ўйғотган матбуот анжумани якунланиши билан ҳам ҳалқимиз ОАВ вакиллари билан очиқ суҳбатлашиб олдилар.

Кун давомида журналистлар иштирокида 1-сектор ҳудуди Қирққизобод овулида сўнгги беш йилда амалга оширилган мисли кўрилмаган узгаришлар билан танишиш мақсадида медиа – тур ҳам ташкил қилинди.