Китобхонлик ҳафталигига старт берилди…

Китобхонлик ҳафталигига старт берилди…

Китобхонлик ҳафталигига старт берилди…

Жорий йилнинг 18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги “2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 18-23-апрел кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланганлиги муносабати билан, Элликқалъа тумани Ахборот- кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” га старт берилди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари Айша Матниязова очиб берди. Тадбирда Бўстон Ахборот-коммуникациялар техникуми ўқитувчиси ва ўқувчи-ёшлари иштирок қилди. Тадбирда фаол иштирок қилган ўқувчи ёшларга китоблар совға қилинди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аҳолига ахборот –кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш, ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини ривожлантириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ёшлар орасида тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, олис худуддаги ахоли ва ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришдан иборат. Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.