Элликқалъа туманида 2021 йил «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган ва молиялаштирилган тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон РеспубликасиМолия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилиши муносабати билан Элликқалъа тумани маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига 1 500 000 000 (бир млрд. беш юз млн.) сўм маблағ ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Туманда жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш ташкил этилган Ишчи комиссияси томонидан ташкил этилган овоз бериш жараёни якунларига кўра
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича туман Ишчи комиссиянинг таклифига асосан бюджет харажатларининг туман фуқаролари фикри асосида қуйидаги белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги овоз бериш ташкил этилганлиги ва унинг якунларига кўра ғолиблар аниқланиб қуйидаги 1 500 000 000 (бир млрд. беш юз млн.) сўм харажатларни қуйидаги тартибда тақсимланиши:
Элликқалъа тумани Бўстон шахри Истиқлол МФЙ, Абай МФЙ, Ибн-Сино МФЙ ҳудудида янгидан қурилган уй-жойларни табиий газ тармоғига улаш учун Бустон шахридаги Ойбек кўчасидаги ўрта босимли газ тақсимлаш пунктидан Халқлар дўстлиги кўчасигача 1,8 км масофага диаметри 159 мм бўлган газ қувири тармоғини тортиш харажатлари иш хажмини бажариш учун 520 000 000 (беш юз йигирма миллион) сўм маблағ ажратилди;
Элликқалъа тумани Кичик Гулдурсин МФЙ ҳудудидаги 0,65 км масофага “Пиёдалар йўлакчалар”ни қуриш ва таъмирлаш харажатлари учун 180 000 000 (бир юз саксон миллион) сўм маблағ ажратилди;
Элликқалъа тумани Бўстон шаҳридаги “Мафтуна” тўйхонаси чорраҳасидан “Иқбол” мавзесигача бўлган 1 км йўлни қайтадан таъмирлаб асфальт қилиш харажатлари учун 210 000 000 (икки юз ўн миллион) сўм маблағ ажратилди;
Элликқалъа тумани Бўстон шаҳридаги “Пахтакор” кўчасига асфальт ётқизиш харажатлари учун 590 000 000 (беш юз тўқсон миллион) сўм маблағ ажратилди.