РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 30 апрель куни antikorr.uz интернет сайтида эълон қилинган Элликқалъа тумани Бўстон шахри Нодирабегим кўчаси 13 уйда яшовчи фуқаро Д.Кадированинг мурожаати туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Мурожаат юзасидан, туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида жойига чиқиб ўрганилганда, лойиҳа смета ҳужжатларида белгиланмаган трубалар ўрнатилганлиги аниқланиб, ҳозирда мазкур объектнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан хабар берган шахсга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Ушбу ҳолатнинг натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Элликқалъа тумани прокуратураси

Перейти к содержимому