Ҳурматли солиқ тўловчилар!
Хабарларингиз бор, жорий йилнинг 16 март куни Хурматли Президентимизнинг Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқот қилиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўрганиш юзасидан бир қатор топшириқлар берган эди.
“Солиқчи — кўмакчи” тизимининг моҳияти шундан иборатки, энг аввало, биз энди иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейин эса, бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, яъни, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиши, ҳисоботларни тўлдириши ва топшириши, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича ёрдам беришга асосий эътибор қаратилади.
Элликқалъа тумани давлат солиқ хизмати органига апрел учун бюджет даромадларига 6824,0 млн.сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 7 187,8 млн.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 105,3 фоизга (363,8 млн.сўм ортиғи билан) бажарилди.
Белгиланган режанинг ортиғи билан бажарилишида ҳар бир тадбиркорнинг саъй-ҳаракати, унинг қийинчилик ва муаммоларини тушунган ҳолда, яқин кўмакчи сифатида ёндашув асосида иш ташкил қилингани асосий сабаб десам адашмайман.
Бугунги кунда, фаолиятимиз қанча солиқ қонунчилигини бузиш аниқланди ва қўшимча солиқ ҳисобланди, деб тадбиркорни жазолашга эмас, аксинча, солиқ қонунчилигини бузилишини нечоғлик камайганлиги ва тадбиркорларни ортиқча харажатлардан сақлаб қолишга қанча ҳисса қўшилганлигига қараб белгиланади.
Дарҳақиқат солиқ ходими энг аввало, янги иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур.
Шундан кейин эса бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, фаолият кўрсатмаётганларини тикланишига кўмак бериш, бухгалтериясини юритиши, ҳисоботларни тўлдириши ва топшириши, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича хизмат кўрсатишга асосий эътибор қаратишимиз лозим.
Бугунги қийин шароитда манзилли ишлашни, ҳар бир тадбиркор фаолиятига унинг қийинчилик ва муаммоларини тушунган ҳолда кўмакчи бўлишни тақозо этади.
Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчиларни қабул қилиш бўйича марказ ташкил этилди ҳамда инспекция солиқ ходимларини амалга оширилиши лозим бўлган функционал вазифаларини белгилаб берадиган ягона тартиб ишлаб чиқилди.
Жумладан, солиқ тўловчиларни қабул қилиш операцион залда 4 та дарча (окно) орқали тегишли бўлимлардан Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимида 1 нафар, Камерал солиқ текшируви бўлимидан 1 нафар, Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлимидан 1 нафар, Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлимидан 1 нафар, 4 нафар ходим жалб қилинган.
Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолиятини давоми қийинчилик юзага келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида солиқ органлари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиб келмоқда.
“Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида 2022-йилда тумандаги 1 021 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.
Шунингдек, кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг:
– 123 тасининг дастлабки бухгалтериясини юритишда,
– 14 Е-актив ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш,
– 11 Е-ижара ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш,
– 48 Е-имтиёз ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш,
-54 ШБХдан кўчирма бериш,
– 60 ҚҚСдан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов суммаси,
– 601 тасининг 335.2 млн.сўм бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда,
-61 та солиқ ўрганига алоқадор бошқа муаммолар,
– 5 тасининг бошқа идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган (4 тасига имтиёзли кредит олишда, 7 тасига ер олишда кўмаклашиш, 3 тасига инфратузилма билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишда, 15 та ҳокимият билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишда) муаммоларни бартараф этишда кўмаклашилди.
15 та маъсулияти чекланган жамиятига қўлланилган таъсирчан солиқ меҳанизмини тўхтатиш ҳамда ҳисобланган солиқларни жамият ҳисоб рақамига қайтаришда кўмаклашилди.
Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.
Таъкидлаш жоизки жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Солиқ мобил иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (ҚР-код)ли гувоҳнома берилади.
Элликқалъа тумани бўйича 2022-йилда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1 466 нафарни ташкил этмоқда. Шундан,
– 69 нафари ижтимоий йўналиш,
– 253 нафари маиший хизматлар йўналиши,
– 263 нафари саноат,
– 683 нафари қишлоқ хўжалиги,
– 136 нафари ахборот комуникасия йўналишлари бўйича хизматлар,
– 62 нафари халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналиши бўйича ўзини ўзи банд қилди.
Телеграмдаги давлат солиқ бошқармасининг @қрмсб расмий канали орқали солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин.
Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни сизларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманларда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман давлат солиқ инспексияларида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар сизларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Ўзларингизни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзиллар орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.
Эътиборингиз учун раҳмат!