Элликқалъа  тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам табриги

Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар,
меҳнат фахрийлари!

Аввало сизларни ва сизлар орқали Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги учун Иккинчи Жаҳон урушида мардлик кўрсатган жасур инсонларнинг ворислари ва фронт ортида фидойилик кўрсатган табаррук нуронийларимизни ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги билан самимий қутлайман!
Бугун барчамиз аввало буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган азиз инсонларни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим қиламиз. Машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.
“Инсон қадри улуғ – хотира муқаддас”, “Мардлик ва жасорат – ҳамиша барҳаёт” шиорлари остида ўтказилаётган ушбу байрам тадбирлари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишларнинг мазмун-моҳияти юксак инсонийлик тамойилларини ўзида мужассам этганини кўрсатмоқда.
Бу сана Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қилиб, ҳозирда қаторимизда бўлган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилган нуроний отахон ва онахонларга юксак ҳурмат-эҳтиром сифатида эътироф этилади.
Тарихга маълумотларга назар соладиган бўлсак, 40 дан ортиқ давлатни қамраб олган, 110 миллион қуролли аскар иштирок этган бу урушда 60 миллион киши қурбон бўлган.
Кўп миллатли Ўзбекистон халқи хам жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан ортиғи жонини фидо қилди.
Шу ўринда ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил
29 апрель кунги “9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-127-сонли Фармонини алоҳида таъкидлаш лозим. Унга биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбари томонидан 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм пул мукофоти берилди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги 44 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига совғалар топширилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Байналмилалчи жангчилар ва Чернобиль ҳалокатида жабрланганларга алоҳида эътибор берилди.

Ҳурматли дўстлар!

Жонажон Ўзбекистонимиз эришаётган, дунё тан олаётган марралар, халқимиз қўлга киритган улкан натижаларга муҳтарам фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари ибрат бўлиб хизмат қилади.

Ўтган давр мобайнида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари қатори туманимиз қиёфаси тобора ўзгариб, эркин ва фаровон юртимизда ҳалқимизнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида эътироф этишимиз керак.

Туманимизда 2017 йилда умумий қиймати 28 млрд.сўмлик 50 та лойиҳалар, 2018 йилда 37 млрд.сўмлик 58 та лойиҳалар, 2019 йилда
87 млрд.сўмлик 110 та лойиҳалар, 2020 йилда 95 млрд.сўмлик 124 та лойиҳалар, 2021 йилда 253 млрд.сўмлик 150 та лойиҳалар ишга туширилди.
2022-2023 йилларда туманда 1 трлн 76 млрд. 224 млн. сўмлик 118 та худудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, лойиҳалар ишга туширилиши натижасида янгидан 2 616 нафар янги иш ўринлари яратилишини режалаштирмоқдамиз.
Лойиҳаларимизнинг ишга тушиши натижасида туманнинг экспорт салоҳияти хам олдинги йилларга нисбатан кескин ўсди.
Айниқса, сизлар барча ишларимизда доно маслаҳатгўй, тоғдек таянч бўлиб, халқимизни рози қилиш йўлидаги ислоҳотларимизга ўз амалий ишларингиз, дуоларингиз билан мадад бериб келмоқдасиз. Биз буни юксак қадрлаймиз, сизлар билан чексиз фахрланамиз!
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун сизларга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Эътиборингиз учун раҳмат!

Перейти к содержимому