Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрельдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Хусусан, Элликқалъа туманида 2022 йил феврал-март ойларида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 5.050 млн.сўм маблағлар ажратиш белгиланиб, натижада мазкур ахборот портали орқали туманда энг кўп овоз билан 9 объектнинг жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган.
Жумладан, 3 та умумтаълим мактабини таъмирлаш учун 1.740 млн.сўм, 3 та қишлоқ врачлик пунктларини жорий таъмирлаш учун 1.500 млн.сўм, 1 та ички йўлни таъмирлаш учун 1.080 млн.сўм маблағлар ажратиш белгиланган.
Шунингдек, халқ депутатлари Элликқалъа тумани кенгашининг 23.04.2022 йилдаги VI-41-85-13-194-K/22 қарори билан мазкур 8 та объектнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланиб, молиявий ҳаражатлари тақсимланди.
Бундан ташқари, ушбу ғолиб деб топилган 8 та лойиҳа “Бюджет назорати” электрон дастурига киритилиб, шундан лойиҳа-смета ҳужжатини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд бўлган 7 та лойиҳанинг лойиҳачини аниқлаш бўйича танловга, лойиҳа-смета ҳужжатини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд бўлмаган 1 та лойиҳанинг танловга қўйилиши таъминланди.
Ҳозирги кунда, туман штаби ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мазкур объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ ва сифатли расмийлаштирилишини, пудратчиларни давлат харидларига тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида шаффоф танлаб олинишини танлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларида объектда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини сунъий равишда купайтириш ёки камайтирилишни, нархларни асоссиз ошириш олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилган.
Туман прокуратураси томонидан мазкур қарор ижроси юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда, амалга оширилган ишлар ва аниқланган ҳолатлар юзасидан жамоатчиликка маълумот бериб борилади.