Элликқалъа тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасидан 2022 йилнинг биринчи чораги давомида давлат бюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида

Элликқалъа тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан 36 та бюджет ташкилотларига жумладан, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан маблағ олувчи 6 та бюджет ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан маблағ олувчи 8 та бюджет ташкилотлари ҳамда туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи 22 та бюджет ташкилотларининг юридик ва молиявий мажбуриятлари ижроси таминланмоқда.

Бюджет бюртмачиларининг давлат харидлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684 сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-3953-сонли қарорлари асосида тартибга солинади.

Давлат харидлари махсус электрон портал орқали қуйидаги йўналишларда амилга оширилади, яъни электрон дўкон, миллий дўкон, аукцион, энг яхши таклифни танлаш, тендер ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали давлат харидларини ташкил қилади.

2022 йилнинг биринчи чораги давомида давлат харидларининг савдо турлари бўйича – электрон дўкон савдолари орқали 64 та ҳолатда 646 млн 255 минг сўмлик, миллий дўкон савдолари орқали 12 та ҳолатда 47 млн 434 минг сўмлик, аукцион савдолари орқали 10 та ҳолатда 148 млн 464 минг сўмлик, ягона етказиб берувчилар реестирига киритилган етказиб берувчи ташкилотлар билан 94 та ҳолатда 1 млрд 158 млн 489 минг сўмлик, тўғридан-тўғри тузилган шартномлар бўйича 341 та ҳолатда 5 млрд 312 млн 450 минг сўмлик, жами 521 та ҳолатда 7 млрд 313 млн 092 минг сўмлик шартномалар амалдаги давлат харидлари асосида савдолари амалга оширилган.

Давлат харидларининг 2022 йил 1-чорак давомида соҳалар кесимида ижроси қуйидагича. Яъни, Халқ таълими соҳаси бўйича 9 та ҳолатда 189 млн 810 минг сўмлик, Мактабгача таълим соҳаси бўйича 73 та ҳолатда 2 млрд 001 млн 398 минг сўмлик, Тиббиёт соҳаси бўйича 135 та ҳолатда 1 млрд 181 млн 391 минг сўмлик, туман Ҳокимлиги бўйича 34 та ҳолатда 830 млн 700 минг сўмлик ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари бўйича 270 та ҳолатда 3 млрд 109 млн 793 минг сўмлик, жами 521 та ҳолатда 7 млрд 313 млн 092 минг сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.

Давлат харидларининг тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилган харидлари қуйидагича. Халқ таълими соҳаси бўйича 9 та ҳолатда 189 млн 810 минг сўмлик, Мактабгача таълим соҳаси бўйича 72 та ҳолатда 1 млрд 970 млн 418 минг сўмлик, Тиббиёт соҳаси бўйича 114 та ҳолатда 995 млн 294 минг сўмлик, туман Ҳокимлиги бўйича 27 та ҳолатда 536 млн 928 минг сўмлик ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари бўйича 206 та ҳолатда 2 млрд 666 млн 734 минг сўмлик, жами  458 та ҳолатда 6 млрд 359 млн 184 минг сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харидлари қуйидагича. Мактабгача таълим соҳаси бўйича 47 та ҳолатда 845 млн 726 минг сўмлик, Тиббиёт соҳаси бўйича 12 та ҳолатда 102 млн 224 минг сўмлик, туман Ҳокимлиги бўйича 1 та ҳолатда 553 минг сўмлик ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари бўйича 47 та ҳолатда 216 млн 776 минг сўмлик, жами  107 та ҳолатда 1 млрд 165 млн 279 минг сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.

2022 йил 1-чорак давомида бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг сафар харжатлари тўловлари бўйича Тиббиёт бирлашмаси томонидан 147 млн 319 минг сўмлик, туман Ҳокимлигидан 8 млн сўмлик ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари томонидан 33 млн 955 минг сўмлик, жами 189 млн 274 минг сўмлик сафар харажатлари тўловлари тўлаб берилган.

 

Перейти к содержимому