Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 чорак ижроси тўғрисида

Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг
2022 йил 1 чорак ижроси тўғрисида

2021 йил 30 декабр кунги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30-декабр кунги «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли қарори ижросини таъминлаш ва туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил ижросига бағишланган.

Туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2022 йил 3 ойи давомида 9 млрд 852,7 млн. сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 7 млрд 729,4 млн.сўмга, яъни 78,5 фоизга бажарилди. 10 млрд 230,0 млн.сўмга, белгиланган режа кам тушум бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани ҳудудида, Солиқ инспекцияси ходимлари билан биргаликда олиб борилган кузатув-ўрганиш мониторинг натижаларида мажбурий солиқларни тўламаётган ва ҳужжатсиз солиқ тўламасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган субъектлар аниқланди.

Жумладан, жорий йил 3 ойи давомида туман Молия бўлими томонидан жами 75 та идоравий хатлар Элликқалъа туман Давлат Солиқ Инспекциясига юборилди, натижада жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар тушушини таъминлаш юзасидан ўтказилган мониторинг натижасида жисмоний шахслардан ўндириладиган мол мулк солиғидан мулк қиймати 3 млрд 231,6 млн сўмлик 73 та холатдан 4 млн 990,8 минг сўмлик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғидан ер майдони  42361,5 кв.м бўлган  73 та холатда 18 млн 832,9 минг сўмлик  жами 23 млн 823,7 минг сўм қўшимча солиқ хисобланди.

Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган 2 та якка тартибдаги тадбиркор аниқланиб рўйхатдан ўтказилиб йил охиригача 3 млн 800,0 минг сўм хисобланди.

 

Маҳаллий бюджет харажатлари қисмининг 2022 йил ижроси.

Маҳаллий бюджет харажатларининг 2022 йил режа 51 млрд 401,9 млнга, яъни 97,8 фоизга бажарилди.

Жумладан:

– Давлат бошқарув органлари харажатлари 3 млрд 981,3 млн сўмга;

– Туман ҳокимлигининг заҳира жамғармаси харажатлари 1 млрд 559,7 млн сўмга;

–  Ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари  1 млрд 284,4 млн сўмга;

–  Қишлоқ хўжалиги соҳаси харажатларига  431,8 млн сўмга;

–  Сув хўжалиги соҳаси харажатлари  724,7 млн сўмга;

–  Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари  2 млрд 116,3 млн сўмга;

–  Соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари  13 млрд 534,7 млн сўмга;

–  Маданият ва спорт харажатлари  909,8 млн сўмга;

–  Таълим соҳаси харажатлари  6 млрд 122,8 млн сўмга;

Шундан: Мактабгача таълим муассасалари харажатлари 1 млрд 126,7 млн сўмга;

Халқ таълим муассасалари харажатлари   2 млрд 562,9 млн сўмга;

–  Кам таъминланган оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалар 12 млрд 935,8 млн сўмга;

– Давлат Хусусий Шерикчилиги ва Оилавий нодавлат муассасаларига субсидия харажатлари 2 млрд 220,7 млн сўмга;

 

–  Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази харажатлари 184,0 млн сўмга;

–  Бошқа харажатлар 6 млрд 520,2 млн сўмга бажарилди.

2022 йил 3 ой давомида маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан Аёллар дафтари жамғармасига 315,2 млн сўм, Ёшлар дафтари жамғармасига 315,2 млн сўм маблағлар ажратилди.