Элликқалъа туманида 2022 йил  «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар тўғрисида  

Элликқалъа туманида 2022 йил  «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13-апрель кунги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2021 йил 22-сентябрь кунги ПҚ-2250-сонли «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда «Очиқ бюджет» ахборот порталида

1 босқичи жорий йилнинг 1-феврал кунидан 22-феврал кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг опенбюджет.уз расмий wеб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 678 та таклифлар билдирилди.2022 йил 23 февралдан 5 мартгача

2 босқич (модернизация жараёни) бўлиб ўтди.Ушбу жараёнда 326 та таклифни модератор томонидан аниқлик киритиб ҳамда кейинчалик овоз бериш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали жойлаштирилди. Овоз бериш жараёни яъни

3 босқич 2022 йил 5 мартдан 1 апрелгача ахоли томонидан 326 та таклифга овоз берилди ва шу таклифлардан 9 та таклиф энг кўп овоз йиғди.

Тумандаги Дўстлик ОФЙ марказидан ўтувчи (шохона кўчаси) 2 км шпес йўлни (пена бекатдан бошлаб  Гужум бекат орқали Дўстликга кираверишдаги захкаш кўприкигача бўлган қисмини) битум (асфалт) қилиш керак. (таклиф ИД рақами 0220400523) таклиф харажатлари учун 1 080 000 000 (Бир миллиард саксон миллион) сўм ажратиш сўралган, 1 745 овоз билан ғолиб бўлган.

Тумандаги Сарабий ОФЙ 49-умумий ўрта таълим мактабининг том қисмини янгидан шифер қилиш керак. (таклиф ИД рақами 0220400448) таклиф харажатлари учун 560 000 000 (Беш юз олтмиш миллион) сўм ажратиш сўралган, 1 720 овоз билан ғолиб бўлган.

Тумандаги Ақчакўл овул фуқаролар йиғинини табиий газ қувурини тортиш  (таклиф ИД рақами 0220400106) таклиф харажатлари учун 600 000 000 (Олти юз миллион) сўм ажратиш сўралган, 1 038 овоз билан ғолиб бўлган.

Тумандаги Навоий ОФЙ худудида жойлашган  57-сонли умумий ўрта таълим мактабининг аҳволи ачинарли даражада мактаб биносини капитал реконструкция килиш керак (таклиф ИД рақами 0220400040) таклиф харажатлари учун 980 000 000 (Тўққиз юз саксон миллион) сўм ажратиш сўралган, 1 027 овоз билан ғолиб бўлган.

Тумандаги Ўйқалъа ОФЙ худудида жойлашган тез тиббий ёрдам биносини таъмирлаш керак. (таклиф ИД рақами 0220400139) таклиф харажатлари учун 500 000 000 (Беш юз  миллион) сўм ажратиш сўралган, 741 овоз билан ғолиб бўлган.

 

Тумандаги Амиробод ОФЙ худудида жойлашган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ойна ва эшикларини янгилаш зарур (таклиф ИД рақами

0220400151) таклиф харажатлари учун 200 000 000 (Икки юз  миллион) сўм ажратиш сўралган, 497 овоз билан ғолиб бўлган.

Тумандаги Гулдурсун ОФЙ худудида жойлашган қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш керак. (таклиф ИД рақами 0220400146) таклиф харажатлари учун 500 000 000 (Беш юз  миллион) сўм ажратиш сўралган, 451 овоз билан ғолиб бўлган.

Элликкалъа тумани Думанқалъа МФЙ худудида жойлашган қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш зарур. (таклиф ИД рақами 0220400145) таклиф харажатлари учун 500 000 000 (Беш юз  миллион) сўм ажратиш сўралган, 418 овоз билан ғолиб бўлган.

Элликкалъа тумани Бўстон шахри Ибн-Сино МФЙ, Бунёдкор, Соҳибкор, Рудакий, Фирдавсий, Фазогир, Нодирабегим, Форобий, Зулфия, Муҳаммад Юсуф, Фитрат кўчаларига КТПГ-630кВА электр Трансформатори ўрнатиш керак. (барча қўшимча жиҳоз ҳаражатлари билан). (таклиф ИД рақами 0220400145) таклиф харажатлари учун 130 000 000 (Бир юз ўттиз миллион) сўм ажратиш сўралган. 404 овоз билан ғолиб бўлган.

Ҳурматли депутатлар! Сизлардан  «Очиқ бюджет» ахборот порталида ғолиб деб топилган таклифларни кўриб чиқиб тасдиқлаб беришингизни сўрайман.