Элликқалъа тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасидан 2021 йил давомида давлат бюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида
Элликқалъа тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан 36 та бюджет ташкилотлари жумладан, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари 6 та, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари 8 та, туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи 22 та бюджет ташкилотларининг юридик ва молиявий мажбуриятлари ижроси таминланмоқда.
Бюджет бюртмачиларининг Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684 сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги янги тахрирдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-3953-сонли қарорлари асосида тартибга солинади.
Давлат харидлари махсус электрон портал орқали қуйидаги йўналишларда амлга оширилади, яъни электрон дўкон, миллий дўкон, аукцион, энг яхши таклифни танлаш, тендер ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали давлат харидларини ташкил қилади.
Шундан, давлат харидларининг савдо турлари бўйича электрон дўкон савдолари орқали 463 та холатда 796 млн 643 минг сўмлик, миллий дўкон савдолари орқали 533 та холатда 6 млрд 496 млн 172 минг сўмлик, аукцион савдолари орқали 400 та холатда 2 млрд 096 млн 156 минг сўмлик, ягона етказиб берувчилар реестирига киритилган етказиб берувчи ташкилотлар билан 259 та холатда 3 млрд 976 млн 012 минг сўмлик, энг яхши таклифни танлаш савдолари орқали 77 та холатда 18 млрд 709 млн 761 минг сўмлик, тўғридан-тўғри тузилган шартномлар бўйича 1013 та холатда 17 млрд 134 млн 636 минг сўмлик жами 2021 йил давомида 2745 та холатда 49 млрд 209 млн 381 минг сўмлик шартномалар амалдаги давлат харидлари асосида савдолар амалга оширилган.
Давлат харидларини 2021 йил ижроси қуйидагича Халқ таълими бўлимидан 238 та холатда 13 млрд 556 млн 905 минг сўмлик, Мактабгача таълим бўлимидан 265 та холатда 10 млрд 711 млн 400 минг сўмлик, Тиббиёт бирлашмасидан 649 та холатда 5 млрд 818 млн 054 минг сўмлик, туман Ҳокимлигидан 224 та холатда 5 млрд 907 млн 279 минг сўмга ҳамда бошқа бюджет ташкилотлардан 1369 та холатда 13 млрд 215 млн 741 минг сўмлик жами 2745 та холатда 49 млрд 209 млн 381 минг сўмлик давлат харидлари амалга оширилди.