Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий – ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилиб, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида коррупция соҳасига оидқонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавфхатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;
коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартибтаомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.
Мазкур лойиҳа “E-Anticor.uz”электрон платформасида амалга оширилади.
Шунингдек, Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш доирасида:
давлат ташкилотлари томонидан уларга юкланган ҳар бир функция Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ таҳлил қилиб борилади;
давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан маълумотлар шакллантирилиб, очиқ эълон қилиб борилади;
ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “Е-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб борилади;
ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар харитасини тузиш амалиёти йўлга қўйилади;
коррупциявий хавф-хатарлар хариталари асосида Реестр юритилиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш тадбирларини бажариш ҳолати “Е-Anticor.uz” электрон платформасида эълон қилиб борилади.
Жорий йилнинг 1 январга қадар давлат бошқаруви органлари кадрлар билан ишлаш йўналишидаги бюрократик тўсиқларни, коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартиришга қаратилган автоматлаштирилган тизимини жорий этиш талаблари белгиланди.
Бундан ташқари, мазкур Қарор билан Агентлик, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги жорий йилнинг октябрь ойига қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини тўлиқ ишга туширилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ва Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ушбу устувор вазифаларни сидқидилдан бажариш, шу билан бирга, зарур чора – тадбирларнинг ўз вақтида тўла-тўкис ижросини таъминлаш жамиятда коррупция иллатининг ҳавж олиб ривожланиши учун имкон яратиб берадиган шарт – шароитларни бутунлай бартараф қилиш, йўқотиш учун пойдевор вазифасини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси
бошқарма прокурори П.У.Усенов