Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Замонавий спорт мажмуалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фойдаланишга топширилаётгани, айниқса, ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб, Ватанимиз шарафини дунёга танитаётган спортчи ёшларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий болалар спорти иншоотлари барпо этилмоқда. Халқаро андозалар даражасида жиҳозланган марказ ва секциялар, спорт комплекслари фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароитлар муҳайё.
Шу ўринда сунгги йилларда Элликқалъа туманида ҳам спортга бўлаётган эътибор ўз самарасини бермоқда.
Элликқалъа туманида 36 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 161.757 нафар аҳоли истиқомат қилса, шундан 16-30 ёш оралиғидаги ёшлар сони 35.750 нафарни ташкил қилади.
Хозирги кунда Элликқалъа туманида 18 та спорт турлари бўйича, халқаро андозалар даражасида жиҳозланган марказ ва секциялар, спорт комплекслари спорт тўгараклари ва ёшларимиз спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 2 ўринда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 1 та замонавий ўйингоҳ, 4 та жойда суний қопламали спорт майдончалари, умутаълим мактабларида ёшларимиз спорт билан шуғулланишлари учун 41 та спорт заллари бор.
Албатта эътибор ўз натижасини бермай қолмайди.Ёш спортчилар орасидан биргина Моҳигул Комилжановани мисол қилиб оладиган бўлсак, Моҳигул Жаҳон ва Республика миқёсидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди ва 2018 йили ўн олти ёшида Ўзбекистон чемпиоанатида фаҳрли 1 ўринни олишга эришди. Чемпионимиз турли нуфузли мусобақаларда ўз иқтидорини намоён этди. Самбочимиз халқаро майдондаги илк совринига 2018 йили Сербия мамлакатининг Нови-сад шаҳрида жаҳон чемпиоатида қўлга киритди.
Шу кунгача Спортнинг самбо ва жиу-житсу турларидан 11 та олтин , кумуш ва бронза медаллари совриндори бўлган Моҳигул учун жорий йилги спорт мавсуми ҳам истеъдодли спортчимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Яқинда Ливан Республикасининг Жуния шаҳрида ўтказилган Осиё чемпиоанатида спортнинг самбо туридан фаҳрли 1 ўринни олишга эришди ва олтин медал соҳибаси бўлди.
Халқимизнинг ишончи, мураббийларимнинг маслаҳати ва қўллаб-қувватлаши ҳар қандай йирик мусобақада менга куч бағишлайди. Келгусида бундан-да юқори натижаларга эришиб, Ватанимиз шарафини дунёда янада юксалтиришга бор кучим ва маҳоратимни ишга соламан. Бу каби улкан мақсадимизни амалга ошириш учун биз ёшларда барча шарт-шароитлар мавжуд, – дейди Моҳигул.
– Мамлакатимизда ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар юртимизнинг минглаб ёшлари каби қизимнинг ҳам саломатлигини мустаҳкамлашда, тафаккури, дунёқараши, ҳаёт тарзини тўғри шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Моҳигулнинг онаси Фазилат Яқубова – Қизим, халқаро мусобақаларда ғалаба қозонганида фахрланиб кетаман, кўзларимда қувонч ёшлари қалқийди. Спорт унинг иқтидорини кашф этди, уни юртимиз ва халқаро миқёсда танитди. Биз етолмаган орзуларимизга бугун фарзандларимиз эришмоқда.
Туманимизда 2022 йилда маҳаллабай замонавий лойиҳалар асосида спорт иншоотлари қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу режаларни ижроси амалга оширилиши натижасида 2022 йил якуни билан ёшларни спортга қамров даражаси оширилиши кўзда тутилмоқда.