Оила тотувлиги ва хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда

Оила тотувлиги ва хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–87-сонли Фармони 15-бандида 2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил қилиш юзасидан жорий йил 20 июн куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Р. Мирхалиқова, Оила ва хотин-қизлар институти бўлим бошлиғи Г.Асқарова, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Халмуратова  ҳамда Элликқалъа тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А. Юлдашева Элликқалъа тумани “Акчакўл” овул фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Ҳотин-қизлар тадбиркорлик маркази”, “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ижтимоий мослашув маркази”, “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да бўлиб, марказларнинг иш фаолияти билан танишдилар.

“Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” да фаолият олиб бораётган тадбиркорлар устоз-шогирд анъанаси асосида 8 нафар хотин-қизларнинг гиламчилик, тўқимачилик, тикувчилик касбларини ўзлаштиришда ўз ҳиссаларини қўшаётганликларини гувоҳи бўлдилар.

“Аёллар маслаҳат Кенгаши” аъзолари ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириб, ушбу оилаларнинг бандлигини таъминлашда ва оилаларнинг тинчлигини сақлашда олиб бораётган ишларининг самарадорлигини намоён қилдилар.

Ўрганиш давомида “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинида бўлиб, фуқаролар йиғини масъул ходимларининг иш фаолияти билан танишдилар ҳамда сектор ходими, овул раиси, ҳоким ёрдамчиси,хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси бир-бирини қўлаб-қувватлаб ҳамкорликда ҳамда ҳамжиҳатликда олиб бораётган ишларини гувоҳи бўлдилар. Шундан сўнг Элликқалъа тумани ҳомий ташкилотлар томонидан ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 2 та оилага инкубатор ускунаси топширилди.

Учрашув сўнгида меҳмонлар “Абай” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари ҳамда хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида хотин-қизлар фаоли ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда, “Аёллар дафтари” даги хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича олиб бораётган ишлари билан танишдилар.

Перейти к содержимому