Элликқалъа тумани хокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг нинг  битирувчи ёшлар билан учрашувда сўзлаган нутқи.

Элликқалъа тумани хокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг нинг битирувчи ёшлар билан учрашувда сўзлаган нутқи.

Ассалому алайкум, қадрли ўқувчи ёшлар!

Сизларни мактабни муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугунги кунда барча таълим муассасаларида якуний имтиҳонлар тамомланиб, таълим олган қадрдон доргоҳингиз, меҳрибон ва жонкуяр устозларингиз билан хайрлашиб, умид ва ишонч рамзи бўлган оттестат олишингиз муносабати билан барчангизни муборакбод этиб, барчангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва зафарлар тилайман!

Бу йил туманимиздаги 71 та умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда битта Республика тасарруфидаги 13-сонли мактаб интернатида 2021/2022 ўқув йилида 11-синфни битирувчи ўқувчилар сони 1 899 нафарни, туманимиздаги тиббиёт коллежи, Бўстон ахборот коммуникациялар техникуми, ихтисослаштирилган санъат мактаби ва касб-ҳунар мактабларида 976 нафарни, туманимиз бўйича жами битирувчи ёшлар 2 875 нафарни ташкил қилади. Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини юртимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг таянчимиз ва суянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинасидир.

Бугун мактабни тамомлаётган ҳар бир ўқувчи учун ҳаётидаги яна бир муҳим эшиклардан бири очилмоқда. Бу эса катта ҳаётга йўл демакдир! Ушбу йўлда-тўғри танлов қилиб, ўзингиз учун севимли ва керакли касбни эгаллашга, барча муваффақиятсизлик, тўсиқларни четлаб ўтишга ва ҳозир интилаётган эзгу мақсадларингизга кўмаклашувчи йўлдан боришга ҳаракат қилишларингиз зарурдир!

Азиз ёшлар!

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг ташаббуси билан 2019 йилдан буён иқтидорли ҳамда жамоат ишларида фаол бўлган ўқувчиларимизни олтин ва кумуш медаллар билан рағбатлантириш таъсис этилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сонли қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топшириб келинмоқда.

Ўтган 2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактаблар ва мактаб интернатида 11-синф битирувчиларидан 562 (24.1%) нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Шундан 132 нафари Давлат гранти асосида, 352 нафари тўлов шартнома асосида, 14 нафари Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасаларига ва 64 нафари хорижий олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Ушбу битирувчилардан 16 нафари кумуш медалга, 10 нафари олтин медалга тугатган эди, бу йил эса туманимиздаги битирувчи ёшларнанг 20 нафари олтин ва 22 нафари кумуш медаллар билан тақдирланиши туманизда таълим тизимига берилаётган эътиборнинг яна бир исботидир.

Азиз ёшлар!

Доимо интилишдан тўхтаманг, жасоратли бўлинг, фақат олдинга қадам босинг, ҳеч қачон ортга чекинманг. Бир нечта тилларни ўрганинг ва албатта китоб ўқинг. Фақат орзулар билан эмас, аниқ мақсадлар билан яшанг. 10 йилдан кейин ўзингизни ҳаётда ким сифатида кўришингизни бугундан тасаввур қила олинг.

Ишончим комил, янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз.

Қадрли битирувчи ёшлар!

Ҳурматли Президентимиз ўз олдига улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришишнинг энг муҳим омили сифатида таълим-тарбия соҳасига жуда катта аҳамият бермоқда.

Қисқа муддатда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.

Нуримова Турсингул, [23.06.2022 13:40]
Бу ҳақда гапирганда, мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилмоқда. Жорий ўқув йилидан туманимизда ҳам президент таълим муассасалари негизидаги ихтисослаштирилган мактаб фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари умумтаълим мактаблари негизида математика, кимё-биология, ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.

Айниқса Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан сиз ёшлар учун Олий таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълим йўналишларини очилиши ҳам яна бир имкониятлар эшиги десам адашмаган бўламан. Бу таълим йўналишининг очилиши квоталар сонининг ортиши билан биргаликда, ёшлар меҳнат фаолиятидан ажралимаган ҳолда таълим олиш имконияти яратилди.

Азиз битирувчилар!

Сизларга катта ҳаёт йўлида фақат омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Мактабда олган билимларингиз билан устозларингиз юзларини ёруғ қилиб, улкан муваффақиятларга эришишингизни, ватанимиз равнақини юксакларга кўтарадиган фарзанд бўлишингизни тилайман!

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Перейти к содержимому