ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ. МУАММО, ЕЧИМ, НАТИЖА.

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ. МУАММО, ЕЧИМ, НАТИЖА.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни реал даромадга эга бўлишга кўмаклашиш ва маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш масалаларида ҳоким ёрдамчиларини хизматлари беқиёс бўлмоқда.

Биргина Элликқалъа  тумани “Қашқўра” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ёрдамчиси” Бегзад Алимов  томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу маҳаллада жами аҳоли сони 6810 нафар аҳоли    1058 хонадонларда истиқомат қилади.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан “хонадонбай” юриш асосида ўтказилган хатловлар натижасида 1586 та оилалар урганилди.
10 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 68 нафар фуқаронинг доимий бандлиги ва 78 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиши таъминланди. Бўш турган 2 та объектлар (бинолар) тумандаги салоҳиятли (9 сонли мактаб 1 биноси) тадбиркорларга ижара тўловларисиз ўз ишларини йўлга қўйиш учун бириктирилди. 33 нафар фуқарога 900.3 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. “Парранда гўшт кооперация йўналишида” 11 нафар фуқаронинг шартнома асосида бандлиги таъминланди. 7 та хонадонга томорқаларидан самарали фойдаланиши учун иссиқхоналар олиб берилди. 8 нафар фуқароларга ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия 1 та гўзаллик салони  жихозлари, 3 та тикувчилик ускунаси, 2 та иссиқхона 2 та суғорш воситаси, тариқасида олиб берилди. 17 нафар фуқароларни касб-ҳунарга ўқитилиши ҳамда 127 та фуқарога 10 йилга ижара асосида ер берилди.


Ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада мавжуд барча хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, онлайн платформага киритилди ҳамда иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратилди.


Ислоҳотлар самараси эса кўп жиҳатдан жойлардаги раҳбар кадрларга, маҳаллий масъулларга боғлиқ. Билим ва тажриба, ташкилотчилик салоҳияти, эл-юрт иши учун фидойилик туйғуси ҳаммада ҳам бўлавермаслиги айни ҳақиқат. Лекин маҳалладаги ҳоким ёрдамчисида уларнинг ҳаммаси ортиғи билан бўлиши керак”, дейди Бегзад Алимов.
  
Уни маҳаллада, иш устида учратдик. Суҳбат асносида биргалашиб, кўчама-кўча, хонадонма-хонадон кездик. Эл оғзидан чиққан “ҳоким ёрдамчиси” деган шивир-шивирлар қулоққа чалинганидан қувондик. Демак, халқ уни танияпти, ишоняпти, дардини айтяпти.

Аҳоли асосан боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, асаларичилик  билан машғул.

Бундан ташқари маҳалла фаоллари ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлардан ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватламоқдалар.

Эзгу ислоҳотларни ҳудудларда амалга оширишда бош-қош бўлаётган ҳоким ёрдамчиларининг ҳамкор ташкилотлар билан қилаётган беминнат хизматларидан эртанги кунига тобора ишончи ортиб бораётган аҳоли рози бўлмоқда.

Элликқалъа  туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому