Бугун Элликқалъа туман ҳокими Сейдамат Авезов 1-сектор ҳудуди “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг 400 нафардан ортиқ битирувчи ёшлари билан учрашди.
Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин
Учрашувда туман ҳокими С. Авезов битирувчиларни етуклик шаҳодатномаларини олиб, янги ҳаёт остонасида турганликлари билан самимий табриклади. Йиғилган ёшларга туманимизда яратилган шароит ва имкониятлар хақида маълумот бердилар.
Шундан сўнг 7 карра Ўзбекистон чемпиони Шаҳзода Азатовага сўз берилди. Шаҳзода ўз тенгдошларига келгуси хаёт йўлларида омад тилади, бугунги кунда ёшлар учун улкан имкониятлар яратилганини, ёшлардан эса фақатгина ундан фойдаланиш талаб этилишини айтиб, битирувчиларга катта шижоат улашди.
Шундан сўнг тумандаги Бўстон ахборот коммуникациялар техникуми раҳбари Одилбек Қулимов сўзга чиқиб, ўқув ташкилотида битирувчилар учун касб эгаллашлари учун яратилган имкониятлар хақида маълумот берди ва ўз сўзида битирувчиларнинг Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга киришларида муваффақият ва омад тилади.
Очиқ мулоқат шаклида ўтказилган мазкур учрашувда туман ҳокимига ёшлар ўзларининг таклиф ва истакларини билдириб ўтдилар.
Битирувчи ёшлар ўзларига билдирилган юксак эътибор ҳамда ишончни оқлаган ҳолда келгусида Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз.