Элликқалъа  туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни муносабати билан байрам табриги

Элликқалъа туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли матбуотчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Барчангизни касб байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сизларга ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Энг асосийси, оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётганини алоҳида таъкидлайман.

Шу ўринда, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг: «Оммавий ахбо­рот воситаларининг ролини кучайти­риш соҳасида биз уларнинг иқтисодий асос­лари ва моддий базасини янада мус­таҳкамлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз», деган сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва соҳа ходимларига бўлган юксак эътибор­нинг амалий ифо­дасидир.

Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида яъни, осуда кунларимизнинг барқарорлигини кенг тарғиб этиш, фаровон ҳаётимизни ўзига хос тараннум қилиш, ёшларимиз учун имкониятларни акс эттириш, дунёда рўй бераётган воқеликлардан хабардор бўлиш, ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга халқчил етказиш борасида Сиз қадрли ижод аҳлининг юксак хизматлари бор­лигини мамнуният билан эътироф этаман.

Касбингиз нечоғлиқ сермашаққат ва сермеҳнатлигини барчамиз тўғри англаймиз. Сиз томонингиздан ёзиладиган ҳар бир материал кўз нури, қалб қўри билан дунёга келади.

Қадрли фидоийлар!

Сизларни яна бир бор бугунги қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Мат­буот ва оммавий ахборот воситалари хо­димлари куни билан самимий табрик­лайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, хона­донларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман.

Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Перейти к содержимому