Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан емирувчи даҳшатли иллат ҳисобланади

Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан емирувчи даҳшатли иллат ҳисобланади

Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан емирувчи даҳшатли иллат ҳисобланади. Шу иллат туфайли демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етади, бу эса инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, инсонлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар юз бериши учун зарур бўлган шароитни яратиб беради.

Коррупция термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид ҳолда фойдаланишини англатади.

Коррупцияга қарши курашишда тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина жиноий жазоларни оғирлаштириш орқали бу иллатга қарши курашиб бўлмайди. Бу иллатни енгиш учун энг аввало аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқаролик институтлари фаолиятини янада такомиллаштириш зарур бўлади. Давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Пора ҳар хил шаклда бўлиши мумкин масалан, миллий ёки чет эл валютаси, қимматбаҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар бўлиши мумкин.

Пора предметига пора олаётган кишига қайтармаслик шарти билан ёки очиқ-ойдин мулкий моҳиятга молик бўлган турли хилдаги кўрсатилган хизматларни ҳам киритиш мумкин. Бунга ҳар хил дам олиш масканларига йўлланмаларини тақдим этиш, таъмирлаш, қурилиш ва бошқа ишларни кўрсатиш мумкин.

Пора пора берувчидан мансабдор шахснинг ўзи томонидан ёки воситачи ёки бошқача шаклда олиниши мумкин. У очиқ сотиб олиш ёки ташқаридан қараганда қонуний шаклларда, яъни совға, арзон баҳода нарсани сотиш, қалбаки меҳнат битимларини тузиш ва улар учун пора олувчига, унинг қариндошлари ёки бошқа ишончли шахс томонидан уларнинг гўёки бажарган иши, кўрсатган техник ёрдами учун тўланган пул шаклларида бўлиши мумкин. Пора предметини олиш шартлари махсус келишилмаган бўлсада, лекин жиноят иштирокчилари пора берувчининг манфаатларини кўзлаб берилаётганлигини англасалар, бундай ҳолат пора олиш деб баҳоланади.

Пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқеига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субъекти деб топилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда бу иллатга қарши кескин курашиш чоралари кўрилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги – аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойдаланишга қулай шароит яратади.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонунга мувофиқ, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Жамиятда Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи буни амалга ошириш доирасида масъул идоралар ташкил этилган бўлса-да, мазкур сайи ҳаракатларнинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро, ҳар бир шахс ўзида масъулият ҳис этса мазкур иллатнинг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшган бўлар эди.

Жиноят ишлари бўйича

Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов

Перейти к содержимому