Мурожаатга муносабат   Яқинда ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманидаги “Тўпроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан  мурожаат эълон қилинган эди. Мурожаат юзасидан тегишли масъуллардан қўйидаги расмий муносабатни олдик.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан Очиқ бюджет порталига Элликқалъа туманидаги Тупроққалъа МФЙ худудидаги аҳолисини табиий газни олиб  келувчи 3,5 км табиий газ қувурини янгидан 114 диаметрли пўлат қувири билан қуриш ишларини амалга ошириш бўйича таклиф киритилди.

Мурожаатга муносабат Яқинда ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманидаги “Тўпроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан мурожаат эълон қилинган эди. Мурожаат юзасидан тегишли масъуллардан қўйидаги расмий муносабатни олдик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан Очиқ бюджет порталига Элликқалъа туманидаги Тупроққалъа МФЙ худудидаги аҳолисини табиий газни олиб келувчи 3,5 км табиий газ қувурини янгидан 114 диаметрли пўлат қувири билан қуриш ишларини амалга ошириш бўйича таклиф киритилди.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман кенгашининг 2021 йил 29 ноябр кунги VI-32-65-13-194-K/21-сонли қарори билан Элликқалъа тумани 2-сектори ҳудудидаги  “Тупроққалъа” МФЙ аҳолисининг мурожаатларни ва худудни ижтимоий-иқтисодий холатини ўрганиш натижаларида аниқланган худуд ахолисининг мавжуд табиий газ қувурининг газ етказиб бериш хажми етарли эмаслиги муаммосини хал этиш мақсадида,  Беруний тумани худудидаги “Қизилқалъа” ГРСдан табиий газни олиб  келувчи 3,5 км табиий газ қувурини янгидан 114 диаметрли пўлат қувири билан қуриш ишларини амалга ошириш учун туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари хисобидан ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари хисобидан молиялаштиришда ёрдам берилиши таклифини муҳокама этиш масаласи қўйилган.

Ушбу қарорга мувофиқ тумандаги мутасадди ташкилотларнинг мутахассисларини жалб қилган холда ўрганиш ишлари олиб борилган. “Элликқалъа туман газ” таъминоти бўлими бошлиғи К.Халбаевнинг талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Газлаштириш бўйича лойиҳа-режалаштириш институти қошидаги “ҚҚ Газжойбар” масъулияти чекланган жамияти томонидан Элликқалъа тумани Тупроққалъа МФЙ худудидаги аҳолига ПЭ D=110,0х6,6мм юқори босимли газ тармоғини тортиш қурилиш ишлари объекти бўйича лойиҳа смета хужжатлари жами 604 млн 845,8 минг сўмга тасдиқланган. Бюджет кодексининг 126- моддасида Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қўшимча манбааларидан фойдаланиш 5-бандида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг хамда  туманлар ва шахарлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар  тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халк депутаталари вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар , Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар хокимликларининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соха муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш мақсадида кабул қилинади. Юқоридагиларни инобатга олиб махаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан  Элликқалъа туманидаги Тупроққалъа МФЙ худудидаги аҳолисини табиий газни олиб  келувчи 3,5 км табиий газ қувурини янгидан 114 диаметрли пўлат қувири билан қуриш ишларини амалга ошириш учун маблағ ажратишини имконияти бўлмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан Очиқ бюджет порталига Элликқалъа туманидаги Тупроққалъа МФЙ худудидаги аҳолисини табиий газни олиб  келувчи 3,5 км табиий газ қувурини янгидан 114 диаметрли пўлат қувири билан қуриш ишларини амалга ошириш бўйича таклиф киритилди.

Элликқалъа тумани молия бўлими.