Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг халқимизга байрам табриги.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг халқимизга байрам табриги.

АССАЛАМУ АЛЕЙКУМ АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!

Сизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсизлар!

Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган ушбу қутлуғ сана ҳар бир инсон, ҳар бир оила ҳаётида ўз ўрнига эга. Шу боис ҳам бу айёмни ўзгача кўтаринкилик ва мамнунлик билан кутиб оламиз.

Мустақиллигимизнинг жорий йилда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғоя асосида нишонланиши замирида ҳам юртдошларимизнинг Ватанимизга бўлган юксак меҳри ва чексиз фахру ифтихори мужассамдир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек, истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз.

Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар кейинги йилларда халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини тубдан юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтган давр мобайнида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида туманимиз қиёфаси ҳам тобора ўзгариб, ҳалқимизнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм-маърифат ва бошқа кўплаб соҳалардаги эришаётган салмоқли ютуқларимизни алоҳида фахр билан эътироф қиламиз.

ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР!

Ҳаммамизга яхши аёнки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан биридир.

Жумладан, туманимизда сув танқислигига қарамасдан жорий йил фермер хўжаликлари томонидан ғалла ҳосили белгиланган режага нисбатан ортиғи билан бажарилди. Ўртача ҳар бир гектардан 62,9 центнер ҳосил йиғиштириб олинди. Шунингдек, пахтачиликда олдин битта “Бўстон Кластер” МЧЖ билан бирга ва жорий йилда пахта кластери яна биттага кўпайиб “Элликқалъа олтин толаси кластер” МЧЖ ташкил қилинди. Эндиликда туманимизда етиштирилган пахта хом-ашёсини ўзимизда тайёр махсулот қилиб ҳамда экспорт қилиш имкониятлари яратилди.

Туманимиздаги экин майдонларининг Мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида жорий йилда 15 км коллекторларни реконструция қилиш,
126 км таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Булар натижасида ер ости сувларини пасайиши, шўрланишнинг камайишига ҳамда ҳосилдорлик ошишига эришилади. Туманимизда жорий йил янгидан фермер хўжаликлари томонидан 80 гектар мевали боғ ва 500 гектар узумзорлар барпо этилди. Бундан ташқари аҳоли таморқаларида 500 гектар узум боғлар барпо қилинди ушбу узмум боғларни барпо қилиш ишлари давом қилиб, аҳоли таморқасида узум боғлар 2000 гектарга етказишни режалаштирганмиз. Туманимизда сув танқислигини олдини олиш мақсадида Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш лойиҳасини жахон банки иштирокида қиймати 376 млн доллар бўлган Бўстон каналининг қурилиш ишлари тугалланиш арафасида, канал ишга тушгач туманимизнинг сув бориши оғир бўлган ҳудудларига ҳам сув етиб бориш имконияти ортади.

АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!

“Обод қишлоқ”, давлат дастурлари ижроси юзасидан олис қишлоқлар ва маҳаллаларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини алоҳида қайд этиш лозим. “Обод қишлоқ” дастури доирасида сўнги 5 йил давомида 9 та маҳаллаларни обод масканга айлантириш бўйича 56 млрд
972 млн сўмлик ишлар амалга оширилди. Ҳудудларда йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш, электр ва газ таъминоти тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиб режадаги ишлар 100 % бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги 172-сон қарорига мувофиқ “Гулистон” ва “Навоий” ОФЙлар “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Дастурга кўра, талаб этиладиган маблағ 19 млрд 097 млн сўм бўлиб, бугунги кунда йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш, электр ва газ таъминоти тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишлари учун “Гулистон” ОФЙда 9 млрд 075 млн сўмлик, “Навоий” ОФЙда эса 10 млрд 022 млн сўмлик ишлар амалга оширилди.

Туманимиздаги ўрганилиб чиқилган ижтимоий-иқтисодий оғир ҳудудларга киритилган Думанқалъа МФЙ ҳудуди (Ўйсаланг қишлоғи) ва Оқ-олтин МФЙ ҳудудларида ичимлик суви, ички йўллар , ижтмоий соҳа объектлари, электр ва газ таъминоти каби масалалар долзарб бўлиб, ушбу масалаларни бартараф қилиш учун Республика маблағлари ҳисобидан
29 млрд 873 млн сўм ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 млрд 770 млн сўмлик ишлар ҳозирги кунда жадал суратларда давом қилдирилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
6-август кунги 435-сонли қарорига асосан республикадаги мавжуд маҳаллалардаги аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш учун туманимизнинг “Чўпон” ва “Коинот” МФЙларда маҳалланинг инфратузилма ҳолатини  яхшилаш мақсадида Республика бюджетидан 2 млрд сўмдан маблағлар ажратилиши режалаштирилиб жами 4 млрд сўмлик ишлар йўл ҳаритаси ишлаб чиқилди.

Бу каби бунёдкорлик ишлари нафақат чекка худудларда балки Бўстон шаҳарида ҳам давом эттирилмоқда.

Аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида шаҳар ҳудудида кўп қаватли уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Ўтган
5 йил мобайнида ўнлаган кўп қаватли уйлар қурилиб, 500 дан ортиқ аҳолимиз кўчиб ўтди. Бу соҳада ишларни янада кучайтирамиз. Туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ипотека уйлар қуриш бўйича меморандум имзоланди.

Мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болалар қамрови жадал ўсиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 70 фоизга етишига эришилди, бундан ташқари куни кеча Сахтиён ШФЙда, бугун Элликқалъа ОФЙда янгидан қурилган давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган бўлса, шу йилнинг ўзида яна Пахтачи МФЙ ва Гулистон ОФЙда 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, бундан ташқари Қиличиноқ ОФЙ ва Иқбол МФЙларда янгидан 2 та давлат шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши ва бунинг натижасида болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови             80 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, туманда таълим тизимига берилаётган эътибор натижасида ва ёш авлоднинг янада қулай шароитларда таълим олишлари учун ўтган 5 йилда
26 та мактабларда реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жорий йилнинг ўзида 5 та умумтаълим мактабларида реконструкция, 1 та умумтаълим мактабида капитал ва 2 та умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш ишлари, жами 8 та умумтаълим мактабларида
18 млрд 321 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, замонавий тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида хусусий клиникалар сони ҳам ошиб бормоқда Жумладан ўтган беш йилда хусусий клиникалар сони олдинги даврларга нисбатан 10 бараварга ошди. Бундан ташқари ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш асосий мақсадимиздир, спортга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт шароитлар натижасини бугун жаҳон ареналарида давлатимиз байроғини баланд кўтариб, медаллар шодаси билан қайтаётган спортчи ёшлар мисолида кўришимиз мумкин. Шундай ёшларимиз қаторида Шахзода Азатова, Самбо бўйича Осиё чемпиони, Моҳигул Комилжанова, Самбо бўйича жаҳон чемпианатида бронза медали соҳибаси ва яқинда Ливан мамлакатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медали сохибаси, Султанбаев Фаррух эса енгил атлетика бўйича Ҳалқаро турнир ғолиби ва шуларга ўхшаган бир қанча Ўзбекистон чемпионларини номларини фахр билан тилга оламиз.

Куни кеча эса Фаргона вилоятида Таэквандо ИТФ туридан бўлиб ўтган Ўзбекистан чемпионатида 1-сонли спорт мактаб тренери Сиддиков Руслан бошчилигида 8 нафар спортчи ёшлар 3 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалларини кўлга киритиб байрам кувончига яна кувонч кўшишди. Тумандаги 1-сонли спорт мактабида жорий йилнинг ўзида Ўзбекистон, Осиё, Жахон чемпионати мусобакаларида 78 та медаллар кўлга киритилган бўлиб, буларнинг барчаси ёшларга спорт бўйича яратиб берилаётган шарт шароитлар, имкониятлар натижаси десак тўғри бўлади.

Туризм туманимизнинг драйвер соҳаларидан бири. Туман ҳудудида 21 та археология ёдгорликлари, 16 та архитектура ёдгорлиги, монументал санъат ёдгорликлари ва бошқа туризми объектлари мавжуд. Ҳудудимизнинг инвестициявий жозибадорлиги, сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида
200 ўринли 3 та меҳмонхона ва 14 та меҳмон уйлари, 15 ўтовлар фаолияти йўлга қўйилди. Туризм соҳаси кундан кунга жадал ривожланмоқда мисол  тариқасида Ақчакўл соҳилида Туризм маркази қурилиши ишлари олиб борилмоқда 2022 йилнинг I-ярмида туманимиздаги зиёратгоҳларга археологик ёдгорликларга ва бошқа туристик объектларга ички туризм доирасида 30 мингдан ортиқ саёҳатчилар ташриф буюришди. Бундан ташқари Сахтиён шаҳарчасини туризм маҳалласи деб этироф этилиши ҳам бежизга эмас албатта. Бугунги кунда Сахтиён шаҳарчасида 7 та оилавий меҳмонхоналар самарали фаолият юритмоқда.

ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР

Туманимизда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни самарали йўлга қўйиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Меҳнатга лаёқатли ишсизларни ишга жойлаштириш натижасида 2022 йил
8 ойи давомида “Темир дафтар”га киритилган 1977 та оилалардан 1788 та оилага ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган, оғир касаллиги мавжуд ҳамда   5 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди бўлган 189 та оила “Темир дафтар”да қолмоқда. Бу оилалар туман ҳокимлигининг доимий назоратида.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аёллар дафтари бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Аёллар дафтари” рўйхатида
2 785 нафар хотин-қизлар мавжуд бўлиб, шулардан, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 378 нафарига “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 421,1 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди;

Жорий йилда “Ёшлар дафтари”га
1 706 нафар ёшлар киритилиб, шундан
1 478 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

1089 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида ер майдонлари ажратилди.

ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!

Туманимизда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 1 трлн 76 млрд 224 млн сўмлик 118 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида янгидан 2476 та иш ўринлари яратилади.

Жорий йилда жами 251 млрд
664 млн.сўмлик 76 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва янгидан 1200 та иш ўринлари яратилиши бўйича иш олиб бормоқдамиз.

Бу дастурдан ташқари йил якунигача кўшимча жами 36 млрд.сўмлик 14 та лойиҳаларни ишга тушириш ва янгидан 200 дан ортиқ иш ўринлари яратиш имкониятларимиз мавжуд.

Шунингдек, беш йил олдин туманда экспорт хажми 1 млн. 2 минг долларни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда экспорт хажми 12 млн доллар бўлмоқда. (10 баробарга ошишига эришилди). Жорий йилнинг январ-август ойларида жами 6 млн 38 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Бунда, саноат маҳсулотлари экспорти
5 млн 418 минг долларни, мева-сабзавот махсулотлари экспорти 619,5 минг долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари пилладан ип-калава олишда “Бўстон Силк” МЧЖ томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, жумладан жорий йил Хитой Халқ Республикасига ипак махсулотларини экспорт қилиш бўйича 400 минг АҚШ долларлик шартнома тузишга эришилди.

ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!

Халқимиз учун чинакам ғурур-ифтихор рамзи бўлган мустақиллигимизнинг 31 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга эришиб турибмиз. Бу бахт ўз-ўзидан қўлга киритилган эмас, Жаҳон илму фанига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз учун олтин бешик бўлган Ўзбекистон бугун ўз тараққиётининг янги босқичига, Президент Шавкат Мирзиёев асослаб берган истиқболли стратегиясига қадам қўймоқда. Бу олижаноб меҳнатларингиз самараларидан энг аввало ўзингиз, оилангиз, эл-юртимиз баҳраманд бўлсин, хонадонларингиздан бахту саодат, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Сизларни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

Перейти к содержимому