Элликқалъа тумани бўйича 2022 йилда Ташаббусли бюджетнинг 1-босқич жараёнида жами 678 та таклиф келиб тушган бўлиб шундан энг кўп овоз тўплаган 9 та таклиф ғолиб деб топилган ва уларга маблағлар ажратилган.
Шундан:
- Дўстлик ОФЙдаги 2 км ички йўлларни тамирлаш ишларига 1млрд 80 млн сўм маблағ ажратилиб хозирда йўл тамирлаш ишлари якунланган.
- Сарабий ОФЙдаги 49-умумий ўрта таълим мактаби том кисмини шифер қилиш ишларига 560 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда курилиш ишлари тўлиқ якунланган.
- Ақчакўл ОФЙ ахолисини табиий газ билан таъминлаш таклифи харажатларига 600 млн сўм маблағ ажратилиб, хозирги кунда ишлар амалга оширилмоқда.
- Навоий ОФЙ даги 57 мактабнинг биносини жорий тамирлаш таклифи харажатларига 980 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда тамирлаш ишлари якунланган.
- Ўйқалъа тез тиббий ёрдам биносини тамирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилган хозирда таъмирлаш ишлари бошланган.
- Амиробод ОФЙ даги 28-сон мактабни ойна ва эшикларини янгилаш таклифи харажатларига 200 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда курилиш ишлари якунланган.
- Гулдурсин ОФЙ даги ҚВП ни жориш таъмирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
- Думанқалъа МФЙ даги Қишлоқ врачлик пунктини жориш таъмирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда тамирлаш ишлари якунланган.
- Ибн-сино МФЙга КТПГ 630кВА Электр трансформатори ўрнатиш таклифи харажатларига 130 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда Электр трансформатор ўрнатиш ишлари якунланган.