Элликқалъа тумани маҳаллий бюджети томонидан нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бюджет субсидияси ажратилди.
Элликқалъа тумани маҳаллий бюджети томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорларига асосан 2022 йилнинг 6 ой давомида туманда фаолият юритаётган 91 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият кўрсатаётган 9 та мактабгача таълим муассасаларига тарбиячиларнинг иш хақи харажатлари ва тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатлари учун жами 4 431,8 млн сўм миқдорида бюджет субсидиялари ажратилди.