Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 6 ойлик ижроси тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2021 йил 30 декабр кунги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30-декабр кунги «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли қарори бўйича туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 6 ойлик ижроси.
Туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2022 йил 6 ойи давомида 17 млрд 596,9 млн. сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 19 млрд 662,0 млн.сўмга, яъни 111,7 фоизга бажарилди. 2 млрд 065,1 млн.сўмга белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Шундан, 2022 йил 2-чорак бўйича маҳаллий бюджет даромадлари режаси 10 млрд 387,3 млн. сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 11 млрд 932,6 млн.сўмга, яъни 114,9 фоизга бажарилиб, режа 1 млрд 545,3 млн.сўмга ортиғи билан бажарилди. Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил 6 ойлик харажатлари 98 млрд 709.9 млн сўмни ташкил қилади. Шундан, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари 74 млрд 788,3 млн сўмни, иқтисодиёт харажатлари 8 млрд 777,6 млн сўмни, давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари 3 млрд 604,6 млн сўмни, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 2 млрд 611,4 млн сўмни, бошқа харажатлар 8 млрд 928,0 млн сўмни ташкил қилади.