Элликқалъа туманидаги Саҳтиён шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-сонли умумтаълим мактабида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда ҳудуддаги муоммоси бор ёшлар ва алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок қилмоқда.
Туман ҳокими С. Авезов тадбир аввалида йиғилганларга туманимизда ёшларга берилаётган имкониятлар, шароитлар уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот бермоқда.
Ёшлар ўз муоммо, таклиф ва истаклари билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.
Асосан ёшлар бандлик, субсидия ажиратилиши, имтиёзли кредит, олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларимиз таълим кредитлари ажиратилишида ёрдам сўрашди
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов мурожаатларнинг ечими юзасидан тегишли маъулларга топшириқлар берди.