Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У. Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси туманларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул бугун 6- август куни Элликқалъа туманида яъни туман марказидаги Маданият саройининг ёзги биносида ўтказилмоқда.
Сайёр қабулда Элликқалъа, Турткўл ва Беруний туманлари аҳолисининг мурожаатлари тингланмоқда.
Элликқалъа туманида ўтказилаётган сайёр қабулда Вазирлик, корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари аҳоли мурожаатларини қабул қилмоқда.
Шунингдек, сайёр қабулда, Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Турткўл тумани ҳокими Р. Шамуратов, Беруний тумани ҳокими А. Сапарбаевлар ҳам иштирок қилиб аҳоли мурожаатларини тингламоқда ва ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар бермоқда. Агар сизда ҳам мурожаатлар бўлса келиб иштирок қилишингиз мумкин.