Халқлар дўстлиги — тинчлик ва барқарорлигимиз кафолати!
Бугун, Элликқалъа туманидаги Қизилқум овулида 31-сонли умумтаълим мактабида «Бағрикенглик энг улуғ қадрият» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик улуғланган кечада ҳудудда яшовчи турли миллат вакиллари ва нуроний фаҳрийлар фаол қатнашишди.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов ва масъуллар, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилди.
Дарҳақиқат, тинч ва осойишта, турли миллат вакилларидан иборат халқи бирдамликда, иноқликда ҳаёт кечираётган юртда ривожланиш, тўкинлик, фаровонлик, ободлик ҳукм суради. Тадбирда бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.