Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз».
Миллатларо тотувлик ва бирдамлик, меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлайди
Элликқалъа туманидаги «Гулистон» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 37-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезов раҳбарлигида «Бағрикенглик энг олий қадрият» деган бош ғояни ўзида мужассам этган миллатлараро тотувлик йўналишидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳокимлиги раҳбарияти, тегишли ташкилотлар масъуллари, ҳудудда яшовчи турли миллат вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими сўз олиб, туманда турли миллат вакиллари аҳил иноқликда умргузоронлик қилаётганлиги, инсон қадри учун, туманимиз фуқароларининг яхши яшашлари учун амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, тинч ва осойишта, турли миллат вакилларидан иборат халқи бирдамликда, иноқликда ҳаёт кечираётган юртда ривожланиш, тўкинлик, фаровонлик, ободлик ҳукм суради. Тадбирда бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.