Бугун, Тозабоғ овул фуқаролар йиғинида Элликқальа тумани ҳокими 1-сектор раҳбари С. Авезов ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалладаги турли миллат вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини халқлар дўстлиги куни билан табриклаб турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаётганини бунда таълим-тарбиянинг ўрни ва аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, тинч ва осойишта, турли миллат вакилларидан иборат халқи бирдамликда, иноқликда ҳаёт кечираётган юртда ривожланиш, тўкинлик, фаровонлик, ободлик ҳукм суради. Тадбирда бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда иштирок килаётган маҳалла аҳлини қийнаб келган муаммолар ўрганилиб уларга ечим топилди