Бир маҳалла, бир махсулот

Бир маҳалла, бир махсулот

Бир маҳалла, бир махсулот

Куни кеча Элликқалъа тумани Сарабий ОФЙ худудидаги «Сарабий томорқа ер эгалари хизмати» МЧЖ да ўқув семинари ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тўқсонбости усулида саримсоқпиёз ва пиёз экинларини екишни ташкил қилиш ва сотишга кўмаклашиш бўлими бош мутахассис Б. Артиқов, кенгаш жамғарма вакили М. Досанов, Қорақалпоғистон Республикаси худудий жамғарма вакили А.Ажимов, туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси Х.Рейимбаевлар қатнашдилар.


Ўқув семинарда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиб йилига 2-3 марта ҳосил олишни, фойдаланиш самарадорлигини оширишни йўлга қўйиш, томорқа хизмати МЧЖ корхоналар кенгаши жамғармаси томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит ва субсидиаларга талабгорлар рўйхатини шакллантириш хамда мониторинг қилиш, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чироқчи илмий-амалий ўқув маркази, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Жомбой илмий-амалий ўқув маркази Фарғона вилояти Кува томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий ўқув марказлари наьмуналари мисолида ҳудудларда хамда Беруний тумани илмий амалий ўқув маркази дастури асосида ўқитишни ташкил қилиш ҳакида айтиб ўтилди.


Бундан ташкари семинарда «Бир маҳалла, бир махсулот» тамойили асосида ахоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, август пиёзи ва саримсоқпиёзини 2023 йил хосили учун ахоли томорқа ерларига экиш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Перейти к содержимому