«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида Элликқалъа туманида «Маънавият фестивали» тарғибот учрашувлари давом қилмоқда. Бугунги манзил Сарабий овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтмоқда.
Эрталабдан Туман ҳокими С. Авезов раҳбарлигида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур мактабда тантанали кутиб олинди.
Учрашувни туман ҳокими С. Авезов очиб берди. Ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида бундай маданий тарғибот учрашувларининг ўтказилиши ҳалқимизнинг кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилишини таъкидладилар. Ўзбекистонда инсон қадри учун амалга оширилган ишларни туман мисолида келтириб ўтдилар.
Тарғибот гуруҳи аъзолари ўз ижодларини номоён қилдилар.