Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари бугун, Элликқалъа туманидаги «Қашқўра» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Тврғибот гуруҳи ва ҳудуд аҳолиси иштирокида ўтказилган тадбирда йиғилган аҳолининг кайфияти жуда юқори бўлди.
«Қашқўра» қишлоғида ўтказилган тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари, ўзларининг серқирра ижодлари билан йиғилган аҳоли кайфиятини янада кўтаришди. Йиғилганларнинг юзларидан Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азизлиги, инсон қадрининг юксаклиги, уларнинг хаётдан мамнунликларини англаш мумкин.
Тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Севиндиқов Жамолиддин ҳамда 96 ёшли табаррук онахон Қуранбоев Бека она хонадонларига ташриф буюрдилар ва уларга аъло кайфият бағишладилар.