Очиқ маълумотлар ПҚ-5250 бўйича Элликқалъа туманида 2022 йил «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида биринчи босқичда шаклланган тадбирлар тўғрисида молия бўлимининг ҳисоботи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13-апрель кунги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2021 йил 22-сентябрь кунги ПҚ-2250-сонли «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда «Очиқ бюджет» ахборот порталида

1 босқичи жорий йилнинг 1-феврал кунидан 22-феврал кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий wеб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 678 та таклифлар билдирилди.

2022 йил 23 февралдан 5 мартгача 2 босқич (модернизация жараёни) бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда 326 та таклифни модератор томонидан аниқлик киритиб ҳамда кейинчалик овоз бериш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали жойлаштирилди. Овоз бериш жараёнига ўтказилди.

3 босқич 2022 йил 5 мартдан 1 апрелгача ахоли томонидан 326 та таклифга овоз берилди ва шу таклифлардан 9 та таклиф энг кўп овоз йиғди.

Овоз бериш якунига кўра, Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 сентябр кунги
“Туман ва шаҳарларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида
ғолибларни аниқлаш юзасидан” қўлланмаси талаблари асосида жамғармада
шаклланган маблағ доирасида ЭНГ КЎП овоз олганлардан бошлаб, юқоридан
пастга қараб, 9 та таклиф “ғолиб” деб топилиб, ушбу таклифларнинг қиймати
5 млрд  50 млн сўмни ташкил этди.  Ғолиб таклифларни молиялаштириш тегишинча халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланиб манзилли рўйхат асосида амалга            оширилмоқда. Элликқалъа тумани бўйича 2022 йилда Ташаббусли бюджетнинг 1-босқич жараёнида жами 678 та таклиф келиб тушган бўлиб шундан энг кўп овоз тўплаган 9 та таклиф ғолиб деб топилган ва уларга маблағлар ажратилган.

Шундан:

  1. Дўстлик ОФЙдаги 2 км ички йўлларни тамирлаш ишларига 1млрд 80 млн сўм маблағ ажратилиб хозирда йўл тамирлаш ишлари якунланган.
  2. Сарабий ОФЙдаги 49-умумий ўрта таълим мактаби том кисмини шифер қилиш ишларига 560 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда курилиш ишлари тўлиқ якунланган.
  3. Ақчакўл ОФЙ ахолисини табиий газ билан таъминлаш таклифи харажатларига 600 млн сўм маблағ ажратилиб, хозирги кунда ишлар амалга оширилмоқда.
  4. Навоий ОФЙ даги 57 мактабнинг биносини жорий тамирлаш таклифи харажатларига 980 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда тамирлаш ишлари якунланган.
  5. Ўйқалъа тез тиббий ёрдам биносини тамирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилган хозирда таъмирлаш ишлари бошланган.
  6. Амиробод ОФЙ даги 28-сон мактабни ойна ва эшикларини янгилаш таклифи харажатларига 200 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда курилиш ишлари якунланган.
  7. Гулдурсин ОФЙ даги ҚВП ни жориш таъмирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
  8. Думанқалъа МФЙ даги Қишлоқ врачлик пунктини жориш таъмирлаш таклифи харажатларига 500 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда тамирлаш ишлари якунланган.
  9. Ибн-сино МФЙга КТПГ 630кВА Электр трансформатори ўрнатиш таклифи харажатларига 130 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда Электр трансформатор ўрнатиш ишлари якунланган.

 

Перейти к содержимому