2022 йил июл ойида ўтказилаётган ташаббусли бюджет жараёни жорий
йилдаги иккинчи босқичи учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириладиган маблағлар миқдори бўйича.
2022 йил 2-босқичда Элликқалъа туманида 95 та ташаббуслар билдирилиб шундан 2 та ташаббуслар мезонларга тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинди, 93 та ташабуслар овоз бериш жараёнига ўтказилди. 2022 йил 2-босқичида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилган маблағлар миқдори бўйича маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йил 1 чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 139 млн 900 минг сўм, 2 чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан 381 млн 700 минг сўм, ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра қолдиқ 287 млн сўм, 2022 йил туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи миқдоридаги маблағнинг ярмидан кам бўлмаган (яъни 2.5 фоизи) қисми 3 млр 541 млн 568 минг сўм ҳаммаси бўлиб 4 млр 055 млн 155 минг сўм маблағлар жамғарма ҳисоб рақамига ўтказилди. Фуқаролар томонидан энг кўп овоз берилган таклифларга жамғармада шаклланган маблағ доирасида маблағ ажратилишини маълум қиламиз