Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман Кенгаши томонидан янги ўқув йилини “Умумтаълим мактабларида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш ва таълим –тарбия самарадорлигини ошириш” ўқув йили дея эълон қилиниши муносабати билан Туман хокимлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда мазкур мактабда “ Ёшлар хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қаршимиз” мавзусида учрашув ўтказилди. Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир.
Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Ёшлар эртамиз кўзгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ташвишидир. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун нафақат ота-она, маҳалла, балки бир қатор ташкилот ва идоралар ҳам масъул этиб белгиланган.Учрашувни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова олиб борди. Туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги ҳизмати хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, майор Музаффар Қурбонов Рўзибаевич жиноят ва хуқуқбузарлик хақида кенг турда маълумот берди.