Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 август кунги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 437-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманимиздаги Амиробод овул фуқаролар йиғинида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 август кунги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 437-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманимиздаги Амиробод овул фуқаролар йиғинида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева, Жўқорғи Кенгеси депутати, туман Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Матниязова ва Туман ҳокимлиги матбуот котиби Т.Нуримовалар “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда 28-сон умумтаълим мактаби “Бошланғич ташкилот” гуруҳи раҳбарининг олиб борилаётган иш фаолияти билан танишдилар.

Овулдаги хотин-қизлар ўртасида фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ёшлар онгига сингдириб бориш бўйича давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб борилиши муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг Амиробод овул фуқаролар йиғинида яшовчи 1989 йилда туғилган тадбиркор Юсупова Дилфуза Исламовнанинг тадбиркорлик фаолияти билан танишдилар. Д.Юсупова оилавий тадбиркорлик фаолиятини 2016 йилда бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда 20 нафардан ортиқ шогирдлар тайёрлаган ҳамда икки нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаган.

Тадбиркор Д.Юсупова ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришини ҳамда 10 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашни режалаштирганлигини билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Перейти к содержимому