Элликқалъа туманида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Батир Матмуратов  иштирокида 2022-йил 13-сентябр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисининг тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Батир Матмуратов иштирокида 2022-йил 13-сентябр куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисининг тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Элликқалъа тумани 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида муҳокама этилган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан туман фаоллари ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, юқори палатанинг тегишли қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини ўрганиш, ушбу масалаларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан жойида ишлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатор Матмуратов Батир Жолдасович раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Алимов, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.

Йиғилишни туман ҳокими биринчи ўринбосари  Б. Алимов очди ва олиб борди.

Кейинги сўз , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатор Матмуратов Батир Жолдасовичга берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтган йигирма тўққизинчи ялпи мажлисда 13 масала,  6 та қонун муҳокама қилинди

Сенатор  ялпи мажлис давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан кенг турда тушунтиришлар бериб ўтди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи  ялпи Мажлисида мақулланган қонунлар ва кўриб чиқилган ва бошқа масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, юқори палатанинг тегишли қарорларида белгиланган  топшириқлари ижросини ўрганиш, ушбу масалаларда халқ депутларининг  маҳаллий Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида  ўтказилди.

Сенатор йиғилишдан сўнг 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида қабул ўтказиб фуқароларни тинглади ва мурожаатлари юзасидан тегишли масъулларга топшириқ берилди,  шундан кейин бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат махсулотларини тарқатди

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати