Чанг босган информатика ўқув хонаси…

Чанг босган информатика ўқув хонаси…

52-сонли умумтаълим мактаби фаолиятига назар

Биз ижодий жамоамиз билан Элликқалъа тумани «Ифтихор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 52-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан танишдик. 220 ўринга мўлжалланган мактабда 190 ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўкувчиларнинг дарсга қатнашиш давомати қониқарли бўлиб ҳар бир синфда 2-3 нафар ўқувчи «сабабли» дарсга келмаган. Бу ҳолга кўз юмсакда ижодий жамоамиз эътиборини лаборатория ва компьютер хоналаридаги тартибсизликлар тортди. Янги ўқув йили бошланганига бир ой бўлган бўлсада, ҳалигача бу хоналарда дарс ўтилмаган деб ўйладик сабаби лаборатория жиҳозлари ва компьютер жамланмалари чанг босган холда. Мактаб психологи В.Машарипов билан сухбатлашганимизда у мактабда информатика фани ўқитувчиси етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. IT технологияларини ривожлантириш соҳасида ислоҳатлар олиб борилаётган бир даврда компьютер хонасининг бу аҳволда бўлиши ачинарли ҳол. Мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг бошқа мактабга ўтиб кетишига нима сабаб бўлмоқда, бунга ўқитувчилар айбдорми ёки таълим сифатими? Бу масалада туман халқ таълим бўлимидан ижобий ечим ва натижа кутамиз.


Биз мактабдан қайтаётганимизда мазкур мактаб ўқувчиларининг умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ЗАКОВАТ интеллектуал ўйини Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олганини эшитдик, қувондик, бироқ…

Перейти к содержимому