Навбатдаги манзил — Бўстон шаҳри

Навбатдаги манзил — Бўстон шаҳри

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда амалга ошираётган “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси  доирасидаги дастлабки баҳолаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Бўстон шаҳрида ўтказилди.

Ишчи гуруҳ билан маслаҳат учрашувидан сўнг, ҳудудда болалар ва ёшларнинг фаровон ривожланишини таъминлашга қаратилган инфратузилмалар билан танишиш мақсадида бир нечта таълим муассасалари, спорт иншоотларига борилди. Бўстон шаҳрида яшовчи 12—17 ҳамда 18—24 ёшлилар ўртасида сўровлар ўтказилди.

🤝Эндиликда Бўстон шаҳри ҳам Янгибозор  (Хоразм), Термиз  (Сурхондарё), Асака  (Андижон), Қўқон ) (Фарғона) шаҳарлари билан беллашади.

Ташаббус якунида лойиқ деб топилган 3 та иштирокчи шаҳар “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” мақомига эга бўлади ҳамда уларнинг маҳаллий бюджетига ёшлар билан ишлаши учун қўшимча маблағ ўтказиб берилади.