Ушбу танловга туманимизнинг 52, 56-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 7-сон давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман, шаҳарларида ғолиб деб топилган 51 та мактаб ўқувчилари жамоалари иштирок этди. Қувонарлиси шуки, туманимизнинг 7-сон давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби жамоаси турнирнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаҳрли 2-ўринни эгаллаб, турнирнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди. Совриндор жамоа аъзоларининг ҳар бири «Zakovat intellektual klubi NNT» томонидан ақлли соат (smartwatch)лар, туман халқ таълими бўлими томонидан китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Билимдон ёшларимизга турнирнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам омадлар тилаб қоламиз!
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати