Мазкур пахтачилик кенгаши котиби Ш.Отажонов бошчилигида ташриф буюрган Кенгаш аъзолари, Кенгаш қошида ташкил этилган Элликқалъа тумани ишчи гуруҳи билан биргаликда туманидаги пахта уруғчилигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида тумандаги “Сарибий толчи” фермер хўжалиги ерларида бўлиб, етиштирилган ғўза ҳосилдорлиги, шунингдек, “Бўстон Кластер” МЧЖига қарашли пахта тозалаш заводидаги пахта қабул қилиш ва тозалаш ишлари жараёни билан танишди.
Кенгаш аъзолари соҳанинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари олимлари, тадқиқотчилар, мутахассислар ва экспертлардан иборат бўлиб, мазкур Кенгаш пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида ташкил этилди.