Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Элликқалъа тумани хокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг байрам табриги    

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Элликқалъа тумани хокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг байрам табриги   

 Ассалому алайкум ҳурматли устозлар ва мураббийлар!

Аввало, сизларни, сиз орқали барча таълим-тарбия соҳасининг ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугунги кунда туманимизда 72 та умумтаълим муассасалари, ўрта махсус ва олий таълим муассасасида 3000 нафардан ортиқ ўқитувчилар ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бериб келишмоқдалар.

Туманимизда педагогларимиз сафида 707 нафар олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларимиз фаолият юритиб, улар орасида “Халқ ўқитувчиси”, “Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Халқ таълими фидойиси” “Ўзбекистон Республикаси ёшлар мураббийси” унвонлари, “Соғлом авлод”, “Соғлом турмуш” медали, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Шуҳрат” медали соҳиблари борлиги бизни қувонтиради.

Куни кеча Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Тангирбергенов Нематжон Садуллаевич “Ватан фидоийси” кўкрак нишони билан, 22-мактаб ўқитувчиси Матякубов Турсунбай Ўзбекистон Республикаси халқ таълими фидоийси, 47-мактаб ўқитувчиси Нурбаев Алтинбек ҳамда 57-мактаб ўқитувчиси Шеримбетов Рустам Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси унвонлари билан, 17-мактаб ўқитувчиси Мирзаев Азамат,
66-мактаб ўқитувчиси Сариева Мунира, 57-мактаб ўқитувчиси Мамбетов Аллаяр, 11-мактаб ўқитувчиси Тангатарова Замира, 22-мактаб ўқитувчилари Ўракбаев Нурлан ва Аннаев Элмуратлар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси унвонлари билан тақдирланганлиги биз учун фаҳр туйғусини, ёш ўқитувчилар учун ўз касбига меҳр ҳиссини уйғотади. Жорий йилда битирувчи ўқувчиларимизнинг 10 нафари олтин ва 12 нафари кумуш медаль билан тақдирландилар.

Бу йил Олис ҳудудлар учун ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида олий таълим муассасаларга Чуқурқоқ ва Қизилқум овулларидан 18 нафар ўқувчиларимиз олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари асосида қабул қилиниши биз учун катта қувонч бўлди.

2021-2022 ўқув йилида 2335 нафар ўқувчиларимиз 11-синфни тугатиб, 562 нафари Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу йил ўқишга қабул қилиш кўрсаткичи 24,5 фоиз бўлиб ўтган йилга нисбатан ўсгани, албатта шижоткор ва меҳнаткаш ўқитувчи ва устозларнинг меҳнати деб биламиз.

Шу билан бирга 2 нафар ўқувчиларимиз Президент мактаби ўқувчилари сафига қабул қилинди. Ҳурматли Президентимизнинг 106-сонли Фармони билан туманимизда Президент таълим тизими агентлиги ҳузурида Элликқалъа ихтисослаштирилган мактаби ташкил қилинди.

Мамлакатимиз ёшлари жаҳоннинг юксак ареналарида юқори шохсупаларга кўтарилаётган бугунги кунда туманимиз ёшлари орасида ҳам кўплаб ёшларимиз спорт, фан, санъат йўналишларида ўз иқтидорларини намоён қилмоқдалар.

Шундай ёшларимиз қаторида Шахзода Азатова, Самбо бўйича осиё чемпиони, Мохигул Комилжанова Самбо бўйича жаҳон чемпианатида бронза медали соҳиби ва якинда Ливан мамлакатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медали сохиби, Гулчирой Исмоилова, Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида бронза медали соҳиби, Султанбаев Фаррух эса енгил атлетика бўйича Ҳалқаро турнир ғолиби ва 11 карра Ўзбекистон чемпионларини атаб ўтишимиз керак.

Яқинда Фарғона вилоятида Таеквандо ITF туридан бўлиб ўтган Ўзбекистан чемпионатида 1-сонли спорт мактаб тренери Сиддиков Руслан бошчилигида 8 нафар спортчи ёшлар 3 олтин 3 кумуш 2 бронза медалларини қўлга киритиб байрам қувончига Яна қувонч қўшишди. Туман 1-сонли спорт мактабида жорий йилнинг ўзида Ўзбекистон Осиё Жахон чемпионати мусобақаларида 78 та медаллар қўлга киритгани ёшларга, спортга берилаётган шарт шароитлар имкониятлар натижаси десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, умумтъалим мактаблари ўртасида ўтказилган Заковат интелектуал туринирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимизнинг 7-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаби жамоаси фаҳрли 2-ўринни эгаллаб, турнирнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритгани таълим соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасига яна бир далилдир.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бугунги кунда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилмаслик, халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, халқ таълими муассасалари фаолиятини ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш холатларига чек қўйилганлиги таълим сифатини оширишда ўз самарасини бермоқда.

Мактабларимизнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида охирги йилларда катта ўзгаришлар бўлиб, барча мактабларимиз янги замонавий компьютерлар хамда ўқув жиҳозлари билан таъминланиши таълим тизимидаги ислоҳотларнинг натижасидир.

Мактабларимизнинг бугунги кўрки ҳар қандай кўзни қувонтириб, бу борада қилинаётган ишларимизни сархисоб қиладиган бўлсак жорий йилнинг ўзида 23 та умумтаълим мактабларида 28 млрд 478 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ўтган йилларга нисбатан 10 баробар кўп демакдир.

Бир сўз билан айтганда, ёшларимиз учун ривожланган мамлакатларнинг таълим тизимидан қолишмайдиган барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Ушбу қутлуғ айёмда барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, шарафли ва маъсулиятли фаолиятларингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-омонлик, қут барака тилайман.

Эътиборларингиз учун раҳмат!