Семинарда туман ҳокими С. Авезов, ишчи рурух аъзолари яъни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан О. Худайназаров, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигидан Ф. Норматов, Уруғчилик ва нав синаш маркази бўлим бошлиғи О.Абдуллаев, Сабзавотчилик илмий тадқиқот иниститути бўлим бошлиғи С. Лапасовлар қатнашди Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ММТП раҳбарлари иштирок қилдилар.
Ишчи гурух аъзолари тамонидан семинар иштирокчиларига тўқсонбости экинларини етиштириш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Боғдорчилик ва иссиқхона агентлиги бўлим бошлиғи А. Замаддинов ҳам қатнашиб агентлик тамонидан яратиб берилаётган имтиёзлар хақида фермерларга тушунча бериб ўтди
Элликқалъа туманида жами 90 гектар майдонда тўқсонбости экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 70 гектар пиёз 20 гектар саримсоқпиёз экинларини экиш режалаштирилган.