Маълумки, ҳар йили Халқаро қишлоқ аёллари куни  бутун дунёда кенг нишонланади. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллиги ортиб бораётгани жамиятда уларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Шу муносабат билан сана олдидан Элликқалъа туманида Сарабий овул фуқаролар йиғини худудидаги касб-хунар мактабида «Халқаро қишлоқ аёллари куни»га бағишлаб маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А. Юлдашева, Ички ишлар бўлими катта инспекторлари, Оқила аёллар харакати аъзолари, Сарабий, Қошқўра, Думанқалъа маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари, бир гуруҳ санъаткорлар ва ҳудуднинг нуроний онахонлари фаол қатнашди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар, фермер ва тадбиркор аёллар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу сана Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.

Тадбир якунида туман маданият маркази хонандалари томонидан куй – қўшиқлар ижро қилинди.